Мақолалар

Яқинда она бўласиз…

Чоп этилди May 1, 2019 Яқинда она бўласиз…da fikr bildirishni o'chirish

Оила қуриш суннат бўлгани билан мусулмон ҳаётида алоҳида аҳамият касб этади.
Мўмин эркак ва аёлнинг бу йўлдаги энг асосий қадами яхши жуфт танлаш, кейингиси эса солиҳ ва соғлом фарзандлар ўстиришдир. Бунинг учун эр-хотин фарзанд кўргунича ҳам кунлик ибодатлар ва дуоларга ҳар дамгидан кўпроқ диққат қаратишлари зарур. Луқма ҳалоллигига эътиборли бўлган, бировнинг ҳақига риоя қилган, ибодатларда оқсамайдиган ва ҳар ишни Аллоҳ таолодан биладиган оилаларда, Яратганнинг изни ила, хайрли фарзандлар камолга етади.
Фарзанд дунёга келиши, унинг униб-ўсишида отанинг ўрнини камситмаган ҳолда,
онанинг ўрни беқиёс дейиш, хато эмас. Шунга кўра, ҳали ҳомиладор бўлмасиданоқ аёлдан бу шарафли вазифага тайёрланиб бориш талаб қилинади.
Ҳар қандай аёл она бўлишни, ширинданшакар гўдакларини бағрига олишни истайди. Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг: “Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматлар олдида сизнинг кўплигингиз билан фахрланаман” (Абу Довуд ривояти) деган тавсиялари аёлларни оналикка яна ҳам рағбатлантиради.

Ўзингиз дуоларда сўраган, кутган, савобли, роҳатбахш, шу билан бирга, машаққатли мартабага лойиқ кўрилганингизни билган, яъни, ҳомиладорлигингиз аён бўлган биринчи фурсатда шукр намозини ўқинг. Зеро, яхшилик етганда шундай қилиш мўминга хос амал.

Бу даврда хайрли дуоларни кўпайтиринг. Садақа беринг, бева-бечора, етим-есирларга ёрдам қўлини чўзинг. Чунки бундай одамларнинг дуолари Аллоҳ ҳузурида мақбул. Ҳомиладорлик даврида ибодатларга янада диққатли бўлинг. Ҳамиша тоза юринг, нима иш қилишингиздан қатъи назар, тилу дилингиздан зикр тушмасин. Ейиш, ичишни “басмала”сиз бошламанг. Ҳар дам ўзингиз, фарзандингиз учун яхши дуолар қилинг. Қуръон қироатини кўпайтиринг. Ўқишни
билмасангиз, ўрганинг. Ғийбат қилманг. Кексалар, беморлар ва болалар дуосини олиш учун саъй кўрсатинг.

Қуръони каримда умумий маънода хайрли фарзанд ва хайрли ҳаёт учун дуо оятлари кўп. Ҳомиладорлик даврида кўп Қуръон тиловат қилсангиз, мазкур дуоларни қайтақайта ўқийсиз.

Ҳазрат Закариё (алайҳиссалом) дуоси: “Раббим, менга (ҳам) ўз ҳузурингдан пок
зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан”
(Оли Имрон сураси, 38-оят);
Ҳазрат Иброҳим (алайҳиссалом) дуоси:

“Эй Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй Раббимиз! Дуоимни қабул эт! Эй Раббимиз! Ҳисобкитоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 40–41-оятлар);

Ҳазрат Закариё (алайҳиссалом) дуоси: “Эй Раббим! Мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт!) Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан” (Анбиё сураси, 89-оят);

Ҳазрат Иброҳим (алайҳиссалом) дуоси: “Эй Раббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!” (Соффот сураси, 100-оят);

“Эй Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва
Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ этгин ва мен учун
зурриётимни ислоҳ эт! Албатта, мен Сенга (гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонлардандирман” (Аҳқоф сураси, 15-оят);
Ҳазрат Иброҳим (алайҳиссалом) дуоси:

“Эй Раббимиз, иккимизни Ўзингга бўйсу нувчи эт ва зурриётимиздан ҳам Сенга итоат қиладиган уммат (чиқаргин)! Яна, бизга (ҳажга доир) ибодатларимизни кўрсатиб бер ва тавбаларимизни қабул эт! Албатта, Сен
Таввоб (тавбани қабул этувчи) ва Раҳмлидирсан” (
Бақара сураси, 128-оят);
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини
бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!” (Фурқон сураси, 74-оят);
“Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан
илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли
зотдирсан!” (
Ҳашр сураси, 10-оят);

“Эй Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан” (Таҳрим сураси, 8-оят);
Ҳазрат Сулаймон (алайҳиссалом) дуоси: “Эй Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ этгин ва мени Ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин!” (Намл сураси, 19-оят);

Ҳазрат Марям онасининг дуоси: “Мен унга Марям деб исм қўйдим ва унга ҳамда зурриётига қувғин этилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни Сендан сўрайман” (Оли Имрон сураси, 36-оят);

“Эй Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма ва бизга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта, Сен Ваҳҳоб (барча неъматларни текин ато этувчи)дирсан” (Оли Имрон сураси, 8-оят);
“Эй Раббимиз, агар унутсак ёки хато
қилсак, бизни жавобгар этма! Эй Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!” (Бақара сураси, 286-оят).

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи тайёрлади.

“Мўминалар” журналининг 2019 йил, 1-сонидан