Мақолалар

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Қоғоз саноати

Чоп этилди May 1, 2019 Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Қоғоз саноатиda fikr bildirishni o'chirish

Китобсиз илмнинг равнақ топишини тасаввурга сиғдириб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб Ислом оламида ўрта асрларда қоғоз саноатини шакллантириш ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди ва мусулмонларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида бу иш йўлга қўйилди.

Биринчи қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасини 794 йил Хорун ар-Рашиднинг вазири  Ибн Фазл очиб ишга туширди. Орадан олти ой ўтиб Мисрда яна бир қоғоз фабрикаси очилди. Европада эса қоғоз фабрикалари кўп йиллардан кейин иш бошлаган.