Янгиликлар

Европа Иттифоқи Мьянмага қарши санкцияларни узайтирди

Чоп этилди May 1, 2019 Европа Иттифоқи Мьянмага қарши санкцияларни узайтирдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Европа Иттифоқи Мьянмага қарши қурол эмбаргоси ва айрим расмийларига киритган санкциялари муддатини 2020 йил 30 апрелгача узайтирганини маълум қилди. Бу ҳақда IQNA Sputnik га таяниб хабар беради.

Европа Иттифоқи ўз ёзма маълумотида қайд этишича, Мьянмага қурол-яроғ етказишга бўлган эмбарго ва ички босим ишларида қўлланилиши мумкин бўлган асбоб-ускунлар экспорти босими яна бир йилга узайтирилган. Шунингдек, Европа Иттифоқи Мьянмадаги инсон ҳуқуқлари масаласида қаттиқ ташвиш билдириб, мамлакатнинг асосан мусулмон озчилик истиқомат қиладиган Кашан, Чан ва Аракан вилоятларидаги инсон ҳуқуқларининг қаттиқ бузилишига сабабчи бўлган 14 нафар ҳарбий амалдор ва полиция мулозимларига нисбатан санкциялар қўлланилганини маълум қилган.

Расмий баёнотда Европа Иттифоқи Мьянмани кечиктирмасдан амалий чоралар кўришга чақирган.

Islom.uz