Мақолалар

Айбсиз олим ахтармоқ – илмдан бебаҳра қолмоқдир

Чоп этилди May 2, 2019 Айбсиз олим ахтармоқ – илмдан бебаҳра қолмоқдирda fikr bildirishni o'chirish

Бир фақих; (ҳуқуқшунос) отасига деди: «Воизларнинг дабдабали ва безакли сўзлари менга сира таъсир этмайди, чунки уларнинг гапирган гаплари қилган ишларига мос келмайди…”
Отаси деди: «Эй ўғлим, шундай бир асоссиз мулоҳаза билан насиҳатгўйлардан юз ўгириб, барча олимларни қоралаш, айбсиз олим ахтараман, дея илм ўрганишдан бебаҳра қолмоқ оқилларга муносиб иш эмасдир. Бу ишинг бир кўрнинг ҳолига ўхшайди. Кўр бир куни «кечаси лойга ботиб қолиб: «Эй мусулмонлар, менга чироқ тутсанглар-чи, ахир», деганида, бир ҳазилкаш аёл: «Ўзинг чироқни кўрмайсану чироқ ёруғида нима кўрардинг!» деб хитоб қилган. Шунга ўхшаш, воизлар (насиҳатгўйлар) мажлиси ҳам чопонфурушлар дўкони кабидир. Нақд пулинг бўлмаса чопонфурушлик дўконидан мол ололмайсан, воизлар мажлисида ихлос қилмасанг, кўнглингда хотиржамлик пайдо бўлмайди».

Шайх Саъдий ШЕРОЗИЙнинг “Гулистон”идан