Мақолалар

РАМАЗОН МУБОРАК

Чоп этилди May 3, 2019 РАМАЗОН МУБОРАКda fikr bildirishni o'chirish

 

Тангрининг инъоми  – китоби тушган,

Қуръонга битилган хитоби тушган,

Дилларга нур тараб офтоби тушган.

Улуғ ой – Рамазон муборак, дўстлар,

Илоҳий Нур-Озон муборак, дўстлар.

 

Аллоҳим бандасин нурга бошлаган,

Имон деб аталган дурга бошлаган,

Покликка элтгувчи йўлга бошлаган,

Улуғ ой – Рамазон муборак, дўстлар,

Илоҳий Нур-Озон муборак, дўстлар.

 

Нопоклик бандага уят-ор бўлган,

Диёнат аталмиш туйғу бор бўлган,

Солижон қалбига Худо ёр бўлган –

Улуғ ой – Рамазон муборак, дўстлар

Илоҳий Нур-Озон муборак, дўстлар.

 

Солижон ҳожи Худоёров,

Самарқанд вилояти, Нуробод туманидаги

 Тим қишлоғи