Дунё янгиликлари

Қорияларга тож кийдирилди

Чоп этилди May 1, 2019 Қорияларга тож кийдирилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳолвачи ва Зиёрат шаҳарларида қизлар Қуръон курсини муваффақиятли тамомлаб, 67 нафар қорияларга тож кийдириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркиянинг Амася шаҳри муфтийлиги хабар беради.

Тадбирда қатнашган шаҳар муфтийси Кашўғли биринчи ҳофизу Қуръон ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини эслатиб, барча қорияларга ҳаётлари давомида муқаддас каломни доимо муҳофаза қилиб юришга чақирган. Ушбу Қуръон байрамида сўзга чиққанлар, қорияликнинг шараф ва масъулияти ҳақида гапириб, қорилар тирик Қуръон эканини яна бир бор эслатиб ўтишди. Тадбир сўнгида қорияларга махсус совғалар топширилди ҳамда салавоту нашидалар айтилиб дуолар қилинди.