Дунё янгиликлари

Рамазон ойида Англияда Қуръони каримдан дарслар ташкил этилади

Чоп этилди May 1, 2019 Рамазон ойида Англияда Қуръони каримдан дарслар ташкил этиладиda fikr bildirishni o'chirish

Англия Ислом марказининг хабар беришича, 2019 йилги Рамазон ойи давомида марказ томонидан турли илмий-маърифий дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шулардан бири Лондондаги Англия Ислом марказида бутун Рамазон ойи давомида Қуръони каримни ўрганиш мақсадида илмий йиғилишлар ўтказилади. Ҳар куни шом намозидан икки соат олдин эркаклар учун ташкил этиладиган йиғилишда «Қуръон карим тиловати», «Қуръондан дарслар» каби мавзуларда маърузалар ўтилади. Шунингдек, белгиланган вақтларда аёллар учун ҳам махсус Қуръондан дарслар ташкил этилади.

Islom.uz