Слайдер

Битирувчиларнинг иш тақисмоти муҳокама қилинди

Чоп этилди May 2, 2019 Битирувчиларнинг иш тақисмоти муҳокама қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

 

Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 11 та таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Айни пайтда уларда 1864 нафар талаба таҳсил олмоқда. Таълим муассасаларини бу йил 342 та талаба битиради.

Битирувчиларни ўз ихтисослик йўналишлари бўйича диний-маърифий сохада хизмат қилишларини таъминлаш ёки таълимни кейинги босқичларида давом эттириш учун шарт-шароитлар яратиш Диний идоранинг асосий вазифаларидан биридир.  Куни кеча шу муносабат билан Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти битирувчи талабалари билан ўтказилган учрашувда талабаларнинг келгусидаги режалари, мақсадлари асосида тузиб чиқилган иш тақсимоти муҳокама қилинди.

Ёш кадрлар билан бирма-бир суҳбат қилиниб, масжидларда, таълим муассасаларида ёки диний идора тизимида ишлаш истаги бўлган ёш кадрларга зарурий тавсиялар берилди. Соҳада фаолият юритиш масъулияти тушунтирилди.

Тошкент ислом институтини тамомлаётган  64 нафар битирувчиларнинг 24 нафари ЎМИ тасарруфидаги таълим муассасаларига, 36 нафари масжидларга имом-хатиб, имом ноиби вазифаларига ҳамда 4 нафари идоранинг турли бўлимларига ишга тақсимландилар. Яна ўн бир нафар талабанинг иш тақсимоти ўзларининг якуний қарорларига кўра белгиланади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртини эса жорий йилда  41 нафар талаба битиради. Битирувчиларнинг барчаси ўзи яшайдиган ҳудудга яқин бўлган масжидларга тақсимот қилинган. Таълимни кейинги босқичда давом эттириш истаги бўлган талабалар ўз ихтиёрларига кўра, ҳужжат топширадилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими