Дунё янгиликлари

Ҳелен хоним Оролни кўрмоқчи

Чоп этилди May 2, 2019 Ҳелен хоним Оролни кўрмоқчиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг бош директори Ҳелен Лорен хоним билан учрашди.

Унда Ж. Саримсоқов федерациянинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий саводхонлик ошириш борасидаги ишлари ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, федерациянинг жорий йил бошида “Оролбўйини обод қиламиз!” шиори остида Орол денгизининг қуриб қолган тубида 5000 гектар ерга саксовул экиш лойиҳасини амалга оширгани бош директорда қизиқиш уйғотди.

− Орол денгизи фожиасидан хабарим бор, – дейди Лорен хоним. – Унинг қуриб қолган ўрнида пайдо бўлган улкан чанг ва тузни шамол турли тарафларга ёйиб, атроф муҳитга зарар келтирмоқда.

Федерациянинг асосий фаолиятига қўшимча равишда ушбу экологик ҳалокатни жиловлашга қўшган ҳиссаси мени ҳайрон қолдирди. Келгусида Ўзбекистонга бориб, Оролни ва унинг атрофида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишларини кўриш ниятидаман.

Учрашувда иккала ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

ЎзА