Мақолалар

«Бойбека»

Чоп этилди Dekabr 21, 2018 No Comments

Ёшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради.
Кампир: “Донаси 500 сўмдан”, деб жавоб берди.
«2500 сўмга олтита тухум берасизми”, салкам қарзини сўрагандай баландроқ овозда деди аёл ва қўшимча қилди: “Бўлмаса, кетаман-да, бошқа жойдан ҳам олавераман”.
Кекса кампир озгина бир тухумларга, бир аёлга қаради-да: «Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани”, деб тухумларни халтага солиб берди.
Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб машинаси турган жойга қараб юрди. Янгигина автомобилга ўтириб, дугонаси билан учрашиши белгиланган ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, “қайтими керакмас”, дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди .
Бу воқеа ресторан хўжайинига арзимаган фойда келтирган бўлса-да, тухум сотаётган кампирга катта зарар эди.
Нега биз кучимизни ожизлардан нарса сотиб олаётганда кўрсатамиз? Нима учун бизнинг сахийлигмизга муҳтож бўлмаган одамларга хайр қилгимиз келиб қолади? Нега тўй-ҳашам, маъракаларда ўзига тўқ одамларга бошқа жой, бошқача дастурхон кўрсатилади-ю оддий халқнинг ўрни бошқа бўлади?
Илгари қаердадир ўқигандим:
«Менинг отам муҳтож одамларнинг сотаётган нарсасини ўта юқори нархда сотиб оларди, ҳатто ўша нарсага муҳтож бўлмаса ҳам. Мен ундан бунинг сабабини сўрасам: “Бу ғурур билан ўралган сахийлик”, деб жавоб берганди.

Ёқуб Умар таржимаси

Манба: sirdaryomuslim.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan