Ўзбекистон янгиликлари

Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов асарлари қозоқ тилига ўгирилди

Чоп этилди May 2, 2019 Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов асарлари қозоқ тилига ўгирилдиda fikr bildirishni o'chirish

Республика Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Қаҳрамонлари — Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов асарларини қозоқ тилига ўгириб, таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларга етказиш борасида топшириқ берилган.

— Шу асосда ушбу атоқли ижодкорларнинг асарлари қозоқ тилига таржима қилиниб, уч минг нусхада чоп этилди ва Зарафшон шаҳри, Конимех, Нурота, Томди, Учқудуқ туманларидаги 58 та мактабга етказиб берилди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Улуғбек Сафаров. — Шунингдек, турли марафонлар, акциялар доирасида ҳам ушбу таълим масканлари кутубхоналарининг китоб фонди сўнгги икки ойда ўзбек, рус, қозоқ тилидаги 2,5 минг нусхадаги бадиий адабиётлар билан таъминланди.