Мақолалар

Жалолиддин Румий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар:

Чоп этилди May 3, 2019 Жалолиддин Румий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар:da fikr bildirishni o'chirish

  • Ўзингни ўзгалар ўрнига қўй! Йиғлаганга “кул”, инграганга “жим” дема. Йиғлаганга елка тут, инграганга чора бўл!
  • Дуо эшик қоқмоқдир. У ёғига аралашмоқ ҳаддидан ошмоқдир.
  • Ўгит берадиган инсонга эмас, ўрнак бўладиган инсонга эҳтиёж бор.
  • Юрак ҳаммада ҳам бор. Аммо қалб бошқа нарсадир.
  • Сенинг дунёга қараган деразанг кирланган бўлса, менинг гулларим сенга лой бўлиб кўринади.
  • Нафсингни қурбон қил, руҳинг тирилсин!
  • Яхшиларнинг дангасалиги ёмонларнинг ғалабасига имкон ҳозирлайди.
  • Дунё ҳаёти бир тушдан иборатдир. Дунёда бойлик ва мансаб эгаси бўлиш, тушда хазина топиб олганга ўхшашдир.
  • Дўстдан келган бир жафо, душманнинг уч юз минг жафосига тенгдир.
  • Оддий ўтлар бир ойда униб-ўсади. Гул етиштирмоқ истасанг, бир йил кутгайсан.
  • Ёпиқ эшик йўқ. Унга тушмайдиган калит бор.
  • Аллоҳнинг бергани ҳам, бермагани ҳам имтиҳондир.
  • Ақл – қўзи, нафс – бўри, имон эса чўпондир. Имон бақувват бўлмаса, нафс ақлни ейди.
  • Қалби ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиздир.
  • Қуёш борлиққа бир хил нур сочар, аммо гул бошқа ҳид, сассиқ алаф эса бошқа ҳид таратади.
  • Кўз ёшининг ҳам вазифаси бор. Ортидан келадиган ширин табассум учун юзни тозалайди.
  • Аслимиз тупроқ, тупроққа қайтгаймиз. Муҳими, лойга айланиб қолмаслик.
  • Инсон чорасиз эмас, дуосиздир.
  • Қалбимга яқинлашмоғингга эътирозим йўқ. Аммо шуни билки, қарға гул боғчасида кезгани билан булбул бўлмайди.
  • Хафа бўлма! Ҳамма ўлади. Кимдир тупроққа, кимдир эса юракларга кўмилади.
  • Бахтли кунлар сен тарафга келмас, сен у тарафга юриб боргайсан.
  • Масофалар узоқ бўлса ҳам, дуоларда бирлашган қалблар бор.
  • Гуноҳ иш қилганингда дарҳол тавба эт. Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқа олмагани учун чўкади.
  • Эшитдимки, ғийбатимни қилибсан, юзимга гапиришдан қочибсан. Мендек бир ожиз бандадан қўрқиб, Аллоҳдан қўрқмабсан.
  • Сабр – яра ичида Яратганни кўрмоқдир.
  • Кеча зийрак эдим, дунёни ўзгартирмоқ истардим, аммо бугун ақллиман, ўзимни ўзгартирмоқдаман.
  • Яхшини, тўғрини, гўзалликни ахтар, фақат айб излама.

 

Исломиддин Муҳаммад СОДИҚ

ўғли тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 7-сонидан