Мақолалар

Муҳаббат ойга ўхшайди – катталашмаса,  кичраяди (Португал халқ мақол ва маталларидан)

Чоп этилди May 3, 2019 Муҳаббат ойга ўхшайди – катталашмаса,  кичраяди (Португал халқ мақол ва маталларидан)da fikr bildirishni o'chirish

Португаллар – Пиреней яриморолининг ғарбида яшовчи, Португалиянинг тубжой халқи. Умумий аҳолиси 31,2 миллиондан ортиқроқ. Асосий қисми португал тилида, бир қисми миранда тилида сўзлашади.

  1. Айримлар эҳсон қилса-да, бойийди, баъзилар ўғирласа-да, камбағаллашади.
    2. Билим жой эгалламайди.
    3. Бўш калла – шайтоннинг ишхонаси.
    4. Дангаса ҳамиша йўқчиликда яшайди.
    5. Ижарага олинган от чарчамайди.
    6. Камбағалликда ўзингни ерга урма,
    бойиб кетсанг – мағрурланма.
    7. Катта ҳамдардликдан кичкина ёрдам яхши.
    8. Ғийбат кўмирга ўхшайди, куйдирмаса, қораси тегади.
    9. Нонсиз уйда ҳамма жаврайди, лекин
    ҳеч ким ҳақ бўлмайди.
    10. Одамлар яшагани учун эмас, яшамагани учун тез қарийдилар.
    11. Оқиб кетган сувлар тегирмонни айлантирмайди.
    12. Пул бор уйда фақат битта ғазначи
    бўлиши керак.
    13. Тинч сувда яхши денгизчилар тарбияланмайди.
    14. Тўғрилик – бошқаларда бўлиши исталадиган фазилатдир.
    15. Тўқ қорин илм изламайди.
    16. Уйланган уйли бўлишни истайди.
    17. Ҳикоя сўзловчи ўзидан битта нуқта
    бўлса-да, қўшади.
    18. Яхши шогирд устози йўқлигида билинади.
     

Ориф ТОЛИБ таржимаси

“Мўминалар” журналининг 2019 йил, 1-сонидан