Мақолалар

ЯССАВИЙНИ ЎҚИБ

Чоп этилди May 3, 2019 ЯССАВИЙНИ ЎҚИБda fikr bildirishni o'chirish

 

Яссавийнинг ҳикматидан дурлар тердим кўз билан,

Хомдирманки, ушбу ҳолни айтолмайман сўз билан

Валлоҳ-биллоҳ ҳайратимни баҳам кўрсам сиз билан,

Субҳоналлоҳ, ҳайрат ичра ҳолга тушиб қолдим мано.

 

Гуноҳларим оташ бўлиб вужудимни ёқадир,

Золим нафсим шайтон бирла аросатда боқадир,

Бир ён олов, бир ёнимда асал дарё Оқадир,

Ҳикмат ўқиб, ҳайрат ичра ҳолга тушиб қолдим мано.

 

Ҳикмат ўқиб, ҳилват ичра ўзлигимни изладим,

Маккор нафсим нурли йўлим тўсиб қўйди, бўзладим.

Ғурбат ичра Аллоҳ дедим, Ҳақдан умид узмадим,

Яссавийдан ҳайрат ичра ҳолга тушиб қолдим мано.

 

Ҳаётингнинг заволидир бўш дақиқа, бўш соат,

Тоат қилгин, эй Солижон, саҳар вақти хуш соат.

Яссавийдан ҳикмат ўқиб гавҳар териб, топ роҳат,

Субҳаналлоҳ, ҳайрат ичра ҳолга тушиб қолдим мано.

 

Солижон ҳожи Худоёров,

Самарқанд вилояти, Нуробод туманидаги

Тим қишлоғи