Мақолалар

Оғирлик вазнда эмас, вақтдадир

Чоп этилди May 4, 2019 Оғирлик вазнда эмас, вақтдадирda fikr bildirishni o'chirish

Талабаларга зўриқиш мавзусида дарс бераётган профессор бир пиёлани сувга тўлдириб, улардан:

– Сизнингча сувга тўла ана шу пиёланинг оғирлиги қанча, – деб сўради.

Жавоб 20 грамм билан 500 грамм орасида бўлди.

Жавобни эшитган профессор бундай деди:

– Нарсанинг ҳақиқий вазни  муҳим эмас, пиёланинг оғирлиги уни қўлингизда қанча вақт ушлаб турганингизга қараб ўзгаради. Агар уни бир дақиқа кўтариб турсангиз, муаммо йўқ. Бир соат кўтариб турсангиз соғлом қўлингизда оғриқ пайдо бўлади. Бир кун кўтариб турсангиз тез ёрдам чақиришга мажбур бўласиз. Оғирлик айнан ўзи. Бироқ уни қанча кўп вақт ушлаб турсангиз, шунча оғирлашиб бораверади.

Агар зўриқишларимизни ҳамма вақт кўтариб юрсак, эртами, кечми кўтаролмайдиган ҳолга келамиз, чунки у кун сайин оғирлашиб бораверади. Қиладиган ишимиз пиёлани ерга қўйиб, бир оз дам олиб, сўнгра уни такрор кўтариб олмоқдир. Юкимизни ора-сира ерга қўйиб, яхшилаб дам олганимиздан сўнг йўлимизда давом этганимиз тузук.

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди.