Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб

Чоп этилди May 4, 2019 Хом гапга пишиқ жавобda fikr bildirishni o'chirish

Франция ҳукуматининг юқори амалдорларидан бири катта бир йиғилишда Наполеон  Бонапартга ташланиб қолди, бармоғини харита устида юргизиб:

– Нима учун олдин бу ерни олмадингиз, сўнгра у ердан ўтиб бориб манави жойни забт этмадингиз? – дея саволлар бера бошлади.

Наполеон унга жавобан:

– Агар ўша жойларни бармоқ билан босиб олиш мумкин бўлганида шундай қилган бўлардим, – деди.