Дунё янгиликлари

Португалия вазири Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги обрўсини юқори баҳолади

Чоп этилди May 2, 2019 Португалия вазири Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги обрўсини юқори баҳоладиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Эшторил шаҳрида Португалия ҳукуматининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат котиби – вазири Жоао Торреш билан учрашди. 

Ж.Саримсоқов Португалия ҳукуматига “Consumers International” (Халқаро истеъмолчилар ташкилоти) конгресси – саммитини юксак даражада ташкил этишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистонда нодавлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ривожланиши учун яратилган шароитлар, сўнгги икки йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Торреш жаноблари Ўзбекистон раҳбарияти нодавлат ташкилотлари, жумладан, федерация фаолиятини қўллаб-қувватлаётганини ижобий баҳолади. Бу ҳол мамлакатнинг халқаро ҳамжамият олдидаги обрўсини кўтаришга хизмат қилаётганини айтди.

 

Узоқ Худойқул,

Португалия 

ЎзА