Янгиликлар

Ўзбекистонлик қори АҚШда хатми Қуръон ўтказиб бериш учун жўнаб кетди

Чоп этилди May 3, 2019 Ўзбекистонлик қори АҚШда хатми Қуръон ўтказиб бериш учун жўнаб кетдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Жорий йилнинг рамазон ойида ҳам қориларимиз АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларда хатми Қуръонлар ўтказиб берадилар.

Жумладан, АҚШдаги Туркистон – Америка жамиятининг расмий таклифига биноан Тошкент шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби, 2018 йилги Ўзбекстон Қуръон мусобақаси Ҳакамлар ҳайъати аъзоси Муҳаммадий қори Эргашев АҚШга жўнаб кетди. У ерда қоримизни жамият раиси Абдуллоҳ Хўжа жаноблари кутиб олди. Муҳаммадий қори Эргашев Нью Жерси штати Довер шаҳрида рамазон ойи давомида мусулмонларга таровеҳ намозини адо этиб, диний-маърифий суҳбатлар ўтказиб бериши режалаштирилган. Сафар тафсилотлари ҳақида порталимиз орқали хабар бериб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими