Мақолалар

Тўрт саволга бир жавоб

Чоп этилди Dekabr 21, 2018 No Comments

Кунлардан бирида Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдига тўрт киши шикоят қилиб келди. Улардан бири қурғоқчиликдан, бошқаси қашшоқликдан, учинчиси бефарзандликдан, сўнггиси эса ҳосилнинг йўқлигидан қандай қутилиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат сўради.

Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ уларга юзланиб:

– Аллоҳга тавба қилиб, истиғфор айтинг – деди.

Ҳалиги одамлар ҳайрон бўлиб:

– Эй солиҳ, бизнинг муаммоларимиз турлича бўлса, сен бизга бир хил маслаҳат бердинг, – дейишди.

Сўнгра Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳнинг каломи Қуръони каримнинг ушбу оятини тиловат қилди: «Бас, дедимки: Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир. (Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур, сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур (Нуҳ сураси, 10-12-оят).

Дарҳақиқат, холис тавба бандага кўплаб фойда келтиради. Тавба қилувчи учун Аллоҳ таоло бу дунё ва охиратда ажрини тайёрлаб қўйган. Албатта, Аллоҳ бандаларига нима яхши эканини яхши билади.

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan