Мақолалар

Муфтий ҳазрат Туркиядаги йирик жоме масжид очилишида иштирок этади

Чоп этилди May 3, 2019 Муфтий ҳазрат Туркиядаги йирик жоме масжид очилишида иштирок этадиda fikr bildirishni o'chirish

2 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида барпо этилган, мамлакатнинг энг йирик масжиди бўлмиш “Чамлижа” жомесининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Туркия давлатига жўнаб кетдилар.

“Чамлижа” масжиди Истанбул шаҳрида, денгиз сатҳидан 268 метр баландликда қурилган йирик жомедир. Ушбу мажмуа таркибида музей, санъат галереяси, кутубхона, минг кишилик мажлислар зали, саккизта санъат устахонаси ва ёпиқ автотураргоҳ ҳам бунёд этилган.

Мазкур мажмуа нафақат ибодат қилиш маскани, балки ижтимоий, маданий, таълимга йўналтирилган биноларни ҳам ўз ичига олади.
Бир вақтнинг ўзида 60000 кишини ўз бағрига сиғдира оладиган ва шаҳарнинг энг чиройли нуқталаридан бирида бапо этилган масжид Исломнинг XXI асрда Истанбул шаҳрида қолдирган муҳрларидан бири сифатида тарих зарварақларидан ўз ўрнини эгаллайди.