Слайдер

“Ислом нури” газетасининг 8-сони нашр этилди

Чоп этилди May 3, 2019 “Ислом нури” газетасининг 8-сони нашр этилдиda fikr bildirishni o'chirish

Газетанинг 8-сони рамазон ойи арафасида чиққани боис рамазонга бағишланди. Муборак ой соғинчи, рамазоннинг кириб келиши билан боғлиқ хурсандчиликлар изҳор қилинган мақолалар қаторида Имом Қуртубий ва Фахриддин Розий тафсирлари асосида тайёрланган “Минг ойдан яхшироқ кеча” сарлавҳали мақола ҳам эълон қилиниб, Қадр кечасининг улуғлиги ёритилган ҳамда “Таровеҳ намозининг фазилати” мақоласида ушбу намознинг фойдалари айтиб ўтилган.

“Хайрли сафарлар” мақоласида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг хорижий давлатларга қилган сафарлари, улардан кўзланган мақсадлар ва эришилган натижалар ҳақида сўз борган.

“Диний-маърифий соҳа фаолияти – дунё нигоҳида” сарлавҳали мақолада Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар дунёнинг турли давлатларидаги оммавий ахборот воситаларида ёритилганига эътибор қаратилган.

Улуғ авлиё Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Ошуфта кўнгил” воқе қиссаси мазкур сонда ҳам давом эттирилган.

Ушбу сонда ҳам муҳтарам газетхонларимиз учун фойдали мақола ва ахборотлар кўп. Муҳтарам обуначилар газетани қўлларига олганларидан, албатта, хурсанд бўладилар, иншоаллоҳ.