Слайдер

Рамазон олдидан “Озодалик куни”

Чоп этилди May 5, 2019 Рамазон олдидан “Озодалик куни”da fikr bildirishni o'chirish

Рамазон ойи арафасида масжидлар атрофини обод қилиш, намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш ва санитария-гигиена ҳолатларини яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан республикадаги барча жоме масжидларда “Озодалик куни” номли ҳашар тадбири ўтказилди.
Унда масжидлар имомлари ва қавмлари жомелар ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга йўналтирилган кенг кўламли ишларни амалга оширдилар. Ҳашарда халқимизга хос меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, улуғ айём олдидан масжидлар, маҳаллалар ва кўчаларни озода қилиш каби эзгуликлар ўз ифодасини топди.
Ҳашарда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, нашриёт биноси атрофини тозалаб, дарахтларни оқлашди, гулларни парвариш қилишди, бино ичкарисини, хоналарни, супуриб-сидиришди. Рамазон кунларида кирган кишининг кўнгли равшан тортиб кетадиган қилиб муборак ойга тайёргарлик кўриб қўйишди.

Фотолар муаллифи Шаҳзод Шомансуров