Дунё янгиликлари

Москвадаги аэропортда самолёт ёниб кетди. 41 киши ҳалок бўлди

Чоп этилди May 6, 2019 Москвадаги аэропортда самолёт ёниб кетди. 41 киши ҳалок бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Россия пойтахти Москва шаҳрида жойлашган Шереметьево аэропортида “Аэрофлот” авиакомпаниясига қарашли Superjet 100 самолётида ёнғин чиққан. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Аэропорт матбуот хизматига кўра, Москва-Мурманск йўналиши бўйича ҳаракатланган самолёт 5 май куни маҳаллий вақт билан 18:02да ҳавога кўтарилган ва орадан 28 дақиқа ўтиб, қайта қўнишга мажбур бўлган. Лайнер ноқулай об-ҳаво сабабли иккинчи уринишдагина қўнишга муваффақ бўлган. Самолёт двигателида чиққан ёнғин кейинчалик бортни ҳам қамраб қолган.

Ёнғин натижасида самолёт бортида бўлган 78 нафар йўловчидан 41 нафари ҳалок бўлган. 37 нафар йўловчи қутқариб қолинган. Маълумотларга кўра, эвакуация вақтида бортнинг олдинги қисмида бўлган йўловчилар зудлик билан самолётни тарк этиш ўрнига юқорига жойлаштирилган юкларини олишга уринган ва натижада эвакуация эшиги олдида тиқилинч юзага келган орқада бўлганлар самолётни тарк этишга улгурмаган.

Мурманск вилоятида мазкур воқеа юзасидан уч кунлик мотам эълон қилинган.