Дунё янгиликлари

Шри-Ланка мусулмон олимларни депортация қилди

Чоп этилди May 6, 2019 Шри-Ланка мусулмон олимларни депортация қилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Шри-Ланка ҳукумати Пасха байрамидаги терактлардан сўнг 600 кишини депортация қилди, улардан 200 нафари мусулмон олимлардир, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Шри-Ланка ички ишлар вазири Важира Абейвардена “мамлакатдаги мавжуд вазият эътиборга олинган ҳолда виза тартиби кўздан кечирилганини ва дин олимлари учун талаблар кучайтирилганини” маълум қилди.

Унинг айтишича, депортация қилинганлар Шри-Ланкага қонуний йўллар билан келган, бироқ виза муддатлари тугаган бўлса-да, мамлакатларига қайтиб кетмаган. Депортация қилинганларнинг аксари Бангладеш, Ҳиндистон, Мальдив ва Покистон фуқароларидан иборат.