Мақолалар

Иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?

Чоп этилди Dekabr 22, 2018 No Comments

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатлари асосида жавоб берамиз: Кўпчилигимиз бунинг учун маблағни ва вақтни аямасдан дорихоналардан беҳуда дориларни сотиб оламиз.

Яқинларимизни асраш мақсадида,  “Мўъжизавий таблетка”лар олиб, ҳар хил ангина, грипп, бронхит ва бошқа касалликлардан ҳимоялаш учун елиб югурамиз. Фармацевтика соҳасидаги    ютуқларнинг ўсишига қарамасдан қўрқмасдан айтоламизки, иммунитетни ошириш учун “мўъжизавий дори” йўқ. Хафа бўлишга шошилманг. Мустаҳкам соғлиқ учун дорихонага чопиш шарт эмас. Бунга эришиш учун динимиз Исломга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мурожаат қилиш кифоя. Динимизда биз сиз билан организмимизни мустаҳкамлаш иммунитетни ҳимоялашнинг энг яхши усулларини кўриб чиқамиз. Бахтимизга Исломда ҳамма саволларимизга жавоб бор. Бу қандай ҳам яхши! Қани кўриб чиқайлик-чи:

Таҳорат. Таҳорат – мусулмоннинг намоздан олдинги ибодати бўлибгина қолмай балки саломатликка эришишнинг осон йўли ҳамдир. Мусулмоннинг таҳорати инсоннинг юрак-томир системаси, хатто ундан ташқари одам танасини бир маромдаги рефлексотерапиясига таъсири қадимдан ўз исботини топган. Хусусан, совуқ сувда қилинган таҳорат чиниқишда ёрдам беради. Доимий оғиз бўшлиғи ва бурунни чайиш турли инфекция зарарларининг олдини олади. Қисқаси, мукаммаллик оддийликдадир – таҳорат қилинг ва соғломликка эришинг.

Занжабил. “Жаннат илдизи” деб ҳисобланувчи бу дорида антибактериал, шамоллашга қарши, антимикроб, антисептик, бактерицид хусусиятларга эга. Занжабил – доим ҳатто қишда ва ёзда уйимизда бўлиши шарт бўлган доривор илдиздир. Бу хушбўй илдиз С ва В витаминларга бой бўлиб жуда фойдалидир. Таркибида ретинол бўлиб инсон организмидаги янги ҳужайраларнинг тикланишини таъминлайди. Асал билан занжабилнинг аралашмаси янаям фойдали хусусиятларини оширади.

Асал. Асалнинг ажойиб мўжизаларини таърифлаб Қуръони Каримда инсонлар учун берилган неъмат эканлиги таъкидланади. “Унда одамлар учун шифо бордир” дейилади. Бу маҳсулот иммунитетимиз учун тенги йўқ ҳисобланади. Айтиш жоизки, асалнинг кимёвий таркиби ва инсон қони жуда ўхшаш. Бизнинг қонимизда 24 элемент бор, асалда эса – 22. Тоза асални ёнғоқ билан аралашмаси шамоллаш касалликларини олдини олишда жуда яхши воситадир. Бу аралашма учун ҳар қандай турдаги ёнғоқдан фойдаланишингиз мумкин. Асосийси, бу доривор аралашма бироз тин олиши керак.

Седана ёғи. Замонавий текширувлар кўрсатадики, қора седана ошқозон-ичак трактини нормаллаштиради, иммун-тизимни фаоллаштиради. Седана ёғи кўп турдаги касаллик қўзғатувчи бактерияларни йўқотади, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ҳамда ўт ҳайдовчи восита ҳисобланади. Ёғни профилактика мақсадида ва умумий мустаҳкамловчи восита сифатида қўллаш мумкин. Агар кун давомида 1 чой қошиқдан истеъмол қилинса, моддалар алмашинувини нормаллаштиради ва организмнинг химоя кучини оширади. Бир муборак ҳадисда: “Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”, дейилади.

Хельба. Агар инсонлар хельбанинг қанчалик фойдали эканлигини билганларида эди, уни олтин нарҳида сотиб олинган бўлар эдилар. Бу ноёб ўсимликнинг фойдаси ҳақида ислом олимларининг аниқлаб берганларини билсак ҳам, шунга қарамасдан негадир бари-бир фойдаси юз йиллар илгари исботланган олтин уруғига эмас, балки ҳозирги ихтиро қилинган ишлаб чиқарилган дори воситаларнинг рекламаларига учамиз ва дорихоналарга бораверамиз. Эслатиб ўтамизки: хельба уруғи шамоллашдан, иситмадан, вирусли инфекция асоратларидан, қутулишда ёрдам беради. Бу ўсимлик ўзининг юмшатувчи хусусияти бўлгани учун шамоллашга қарши ва балғам кўчирувчи восита ҳамдир. Хельба – балғам юмшатувчи ва лимфа тизими орқали токсинларни ҳайдовчи воситадир. Шунинг учун 1 ош қошиқ уруғга 0.5 литр сув дамламаси шамоллашга қарши қўлланилади. Бундан ташқари бу ичимликка кўпинча лимон ёки клюква шарбати қўшилса янаям витаминларга бой бўлади.

Демак, иммунитетни оширишда дорилар қабул қилиш шарт эмас экан, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ ҳаёт кечириш айни муддао экан.

Нигина Ботирова тайёрлади.

Манба: ziyo.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan