Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб

Чоп этилди May 7, 2019 Хом гапга пишиқ жавобda fikr bildirishni o'chirish

Ёвуз Султон Салим сафарга чиқадиган жойини ҳеч кимга айтмас эди.  Навбатдаги сафарга шайланганида вазирларидан бири султондан қаёққа йўл олмоқчи эканини айтишини сўраб жуда ҳам кўп илтимос қилди.

Ахийри Султон Салим ундан:

– Сир сақлашни биласанми? – деб сўради.

Вазир:

– Албатта, биламан, султоним, – деди.

Султон:

– Мен ҳам биламан, – деди.