Дунё янгиликлари

Ўзбекистонлик қори АҚШда хатми Қуръонни бошлади

Чоп этилди May 7, 2019 Ўзбекистонлик қори АҚШда хатми Қуръонни бошладиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШдаги Туркистон – Америка жамиятининг расмий таклифига биноан Тошкент шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби, 2018 йилги Ўзбекистон Қуръон мусобақаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси Муҳаммадий қори Эргашев АҚШга жўнаб кетган эди. Вакилимизнинг хабар беришича, у ерда ҳам кеча 6 май куни таровиҳ намозлари бошланган.  Хатми Қуръон жамиятнинг махсус масжидида ўтказиляпти.  Таровиҳ намозларида жамият аъзолари, миллатдошларимиз ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этяптилар.

Маълумот учун Туркистон – Америка жамияти АҚШнинг Нью Жерси штати Довер шаҳрида жойлашган. Мазкур жамият 1958 йилда тузилган бўлиб, ҳозирда унга ватандошимиз Абдуллоҳ Хўжа жаноблари раислик қиладилар

У ерда қоримиз рамазон ойининг 27 кунига қадар хатми Қуръон қилиб беради ҳамда диний-маърифий суҳбатлар ўтказади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими