Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда Абдулла Орипов хотирасига бағишланган «Олтин сўз» халқаро адабиёт фестивали ўтказилади

Чоп этилди May 7, 2019 Ўзбекистонда Абдулла Орипов хотирасига бағишланган «Олтин сўз» халқаро адабиёт фестивали ўтказиладиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистонда 2019 йил 9 майдан бошлаб ҳар йили Абдулла Орипов хотирасига бағишланган Goldэн Word халқаро адабиёт фестивалини ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш, жумладан, тоғли ҳудудларда экологик туризмни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури»да 2019- йил 9 майдан бошлаб ҳар йили Абдулла Орипов хотирасига бағишланган Goldэн Word халқаро адабиёт фестивалини ўтказиш вазифаси белгиланган эди.

Дастур ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Қаҳрамони, мадҳиямиз муаллифи Абдулла Орипов хотирасини абадийлаштириш, Шаҳрисабзни «Фестивальлар шаҳри»га айлантириш мақсадида жорий йил 8—9 май кунлари Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида «Олтин сўз» I халқаро адабиёт фестивали ўтказилади.

Фестивальда дунёнинг турли мамлакатларидан шоирлар, ёзувчилар ҳамда журналистлар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестиваль доирасида Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида адабий учрашув ўтказиш, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий-маданий масканларга, Ғузор туманидаги «Тоҳир-Зуҳро» мажмуасига ташриф, мушоиралар ташкил этиш мўлжалланган.