Мақолалар

Оймакон – Ердаги энг совуқ жой

Чоп этилди May 8, 2019 Оймакон – Ердаги энг совуқ жойda fikr bildirishni o'chirish

Дунёнинг энг экстремал шаҳарлари биринчи учлигига Россиянинг Якутск, Оймакон ва Верхоянск шаҳарлари киритилди. Бу ҳақда El Pais маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, Якутск энг экстремал шаҳар, чунки бу ерда қишда ҳаво ҳарорати 40 даражагача тушади, ёзда эса 30 даражагача кўтарилади.

Якутск

Оймакон – Ердаги энг совуқ жой, қарийб юз йил илгари бу жойда 71,2 даража совуқ ҳаво ҳарорати қайд этилган.

Оймакон

Верхоянск шаҳри ҳам ўзига хос иқлими билан ажралиб туради. Бу ердаги энг паст ҳаво ҳарорати баъзан -69,8 даражани, энг юқориси эса 37 даражани ташкил этиши мумкин.

Якутия

Шунингдек, Перунинг Ла-Ринконада аҳоли пункти экстремал шаҳарлар рўйхатига киритилган. У денгиз сатҳидан 5 009 метр баландда жойлашган. Бу ерга келиш катта қийинчиликлар туғдириши рейтинг муаллифлари томонидан баҳоланган.

Ла-Ринконада

Мексиканинг Сан-Луисе-Рио-Колора эса энг иссиқ шаҳар сифатида эътироф қилинган. Таъкидланишича, у ерда ҳаво ҳарорати 60 даражагача кўтарилади.

Сан-Луис-Рио-Колорадо