Дунё янгиликлари

Чеченистонда бомдодни масжидда ўқиган болаларга совға берилади

Чоп этилди May 8, 2019 Чеченистонда бомдодни масжидда ўқиган болаларга совға бериладиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Рамазон ойи муносабати билан Чеченистоннинг ёшлар масалалари вазирлиги “Бомдод” намози акциясини ўтказади. Бу ҳақда вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Акцияда Рамазон ойида бомдодни Грознийдаги “Чеченистон қалби” масжидида ўқиган 14 ёшгача бўлган болаларга қимматбаҳо совғалар берилади. Масжидга келган болаларни ҳар куни намоздан чиқишда масъул киши қайд этиб боради.

Вазирлик шундай акцияни ўтган йили ҳам ўтказган ва қирқ нафар болага велосипед совға қилган эди.