Мақолалар

Диний-маърифий соҳа фаолияти – дунё нигоҳида

Чоп этилди May 11, 2019 Диний-маърифий соҳа фаолияти – дунё нигоҳидаda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон мўмин-мусулмонлари ҳаётидаги қувончли воқеа-ҳодисалар нафақат маҳаллий, балки хорижий оммавий ахборот воситаларининг ҳам диққат марказида турибди. Март ойининг ўзида ўнлаб дунё электрон оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳа хабарларини мунтазам ёритиб борилганини кузатиш мумкин.

Айниқса, маҳаллий uza.uz, kun.uz, daryo.uz, azon.uz, islom.uz сингари сайтлар ҳамда хориждаги islam-today.ru, islamsng.com, sputniknews.ru, muslim.kz каби хорижий веб сайтларда ҳам кенг ёритилди.

islam-today.ru сайтида “В Узбекистане стало легче найти мечети” номли мақола эълон қилинган бўлиб, унда Ўзбекистон йўлларида жоме масжидларнинг жойлашган манзилини кўрсатиб турувчи йўл белгилари мўмин-мусулмонлар учун катта қулайлик яратгани ҳақида айтилган.

islamsng.com сайтида эълон қилинган “В мечетях Узбекистана совершили дуа за жертв терактов в Новой Зеландии” хабарда Янги Зеландияда террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига юртимиз масжидларида мўмин-мусулмонлари томонидан тиловати Қуръон ва дуолар қилингани ҳақида маълумот берилган.

Бундан ташқари, «Научной школе хадиса передан современный автобус» Ҳадис мактабига замонавий автобус совға қилингани, «В Самарканде провели семинар по изучению теологических книг аз-Замахшари» Замахшарий китобларини ўрганишга бағишланган илмий семинар ўтказилгани ҳақида ҳам хабарлар чоп этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарларининг хориж мамлакатлари бўйлаб сафарлари ва нуфузли анжуманлардаги иштироклари ҳам хориж матбуотида кенг ёритиб борилмоқда. Жумладан, Бутун Россия мусулмонлари газетаси – “Минбар Ислама” нашрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг иштироклари кенг ёритилди.

Нигора МАМАСАИДОВА

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 8-сонидан