Мақолалар

Кофирларнинг ғор олдида тўхтаб қолишлари

Чоп этилди May 11, 2019 Кофирларнинг ғор олдида тўхтаб қолишлариda fikr bildirishni o'chirish

Қурайшликлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни тутиш учун ортларидан изма-из эргашиб, ғор оғзида тўхташди. Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ё Расулуллоҳ! Агар улардан бирорталари оёғи остига қараса, албатта, бизни кўрарди”, дедилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Бакр! Учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима деб ўйлайсиз? Албатта, Аллоҳ биз билан”, дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уларнинг сўзларини эшитиб турар, лекин Аллоҳ таоло қурайшликларни мақсадларига етмайдиган қилиб қўйди.

 

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм