Мақолалар

Камбағалликда ҳам, бойликда ҳам ўртача бўлиш

Чоп этилди May 13, 2019 Камбағалликда ҳам, бойликда ҳам ўртача бўлишda fikr bildirishni o'chirish

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қисқа сўз ва жумлаларда кенг маъноларни ифодалаш хусусияти берилган. Ушбу ҳадисда бу ҳақиқат янада кенг намоён бўлмоқда. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саноқли жумлаларда инсоннинг дунёю охирати учун етарли даражадаги қимматли кўрсатма­лар­ни бермоқдалар. Ҳадисда келтирилган ҳар бир жумла, сўз улкан бир мавзудир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яна бир ўгитларида: “Уч нарса нажот берувчидир ва уч нарса ҳалок қилувчидир. Нажот берувчилар: ғазаб ва розиликда адолат, махфий ва ошкора Аллоҳдан қўрқиш, бойлик ва фақирликда ўртамиёналикдир. Ҳалок қилувчилар эса: итоат қилинадиган бахиллик, эргашиладиган нафс-ҳаво, кишинииг ўзидан ўзи фахрланишидир”, деганлар (Байҳақий ривояти).

Уламолар фақирлик ва бойликдаги ўртачалик икки хил: сарф-харажатда ўртаҳол бўлиш, ўзини тутишда ўртача бўлиш, дейишган.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг  муборак васиятлари”

китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм