Ўзбекистон янгиликлари

Насаф стадионида намозхона ташкил этилди

Чоп этилди May 13, 2019 Насаф стадионида намозхона ташкил этилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Насаф футбол клуби стадионида намозхона очилди. Футбол учрашувлари ташкил этилиш вақтига қараб, рамазон ойида рўзадорлар учун ифторликлар ҳам ташкил қилинмоқда.

Рўзадорлар стадионнинг 7-сектори ёнида жойлашган намозхона ёнига келиб ифторлик қилишлари ҳамда шом намозини адо этишлари мумкин.

Юртимиз мўмин-мусулмонлары учун бундай қулайликлар яратаётган ташкилотчилардан Аллоҳ рози бўлсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошқа футбол клубларини ҳам муқаддас ойда шундай ислоҳотларга қўл уришга чақиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати