Дунё янгиликлари

Озиқ-овқат мойидан ишланган ёқилғида ҳаракатланадиган автобуслар

Чоп этилди May 13, 2019 Озиқ-овқат мойидан ишланган ёқилғида ҳаракатланадиган автобусларda fikr bildirishni o'chirish

 

 

 

Шанхайнинг энг йирик автобус ширкати “Shanghai Jiushi” ўз ҳаракат йўналишларини озиқ-овқат мойидан ишлаб чиқилган ёқилғи – биодизел билан ҳаракатланувчи автобуслар билан бойитди. Жорий йилнинг 7 май санасидан автобус ширкати томонидан ушбу ёқилғида ҳаракатланадиган 2 мингга яқин автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

“Shanghai Daily” нашрида келтирилишича, махсус технологиялар ёрдамида ишлаб чиқилган биодизел ёқилғиси соляр мойига нисбатан экологик тоза маҳсулот ҳисобланади. Шанхайда ҳар йили йилига 30 минг тонна озиқ-овқат мойи қайта ишлаш жараёнларидан ўтказилади.

Ушбу ҳажмдаги мой эса тахминан, 600 минг тонна биодизел ёқилғисини ишлаб чиқишда хомашё сифатида фойдаланилади.

Олиб борилган кузатувларга кўра, биодизел ёқилғисидан фойдаланиш атроф-муҳит атмосферасини ифлосланишини 10 фоизга қисқаришига олиб келади.

З.Мирзабоева,

ЎзА