Янгиликлар

«Grand ta’lim»га Малайзия университети ректори ташриф буюрди

Чоп этилди May 15, 2019 «Grand ta’lim»га Малайзия университети ректори ташриф буюрдиda fikr bildirishni o'chirish

 

«Grand ta’lim» муассасасининг Чилонзор туманидаги асосий биносида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу суҳбатга Малайзия Ислом билимлари университети (University Sains Islam Malayziya) ректори, Дато профессор Мусо Аҳмад жаноблари раҳбарлигидаги жамоа ташриф буюрди.

Меҳмонларни «Grand ta’lim» бош директори Музаффар Саттиев бошчилигидаги илмий педагогик кенгаш аъзолари, устоз ва ходимлари кутиб олдилар. Учрашувда «Grand ta’lim» бош директори профессор Мусо Аҳмадни ва университет жамоасини, шу билан бирга Малайзия халқини рамазон ойи билан муборакбод этиб, ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдирди.

Давра суҳбатида икки давлатнинг таълим муассасаси ўртасида қатор келишувлар ва режалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг малайзиялик меҳмонларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги янги мажмуа ва жоме масжиди, «Hilol-nashr» нашриёти ҳамда китоб дўкони таништирилди. Шунингдек, меҳмонлар янги қурилган жоме масжид имом-хатиби, «Hilol-nashr» раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ билан ҳам учрашдилар.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15-22 март кунлари «Grand ta’lim» нодавлат таълим муассасасининг устоз-мураббийлари жамоаси Малайзия Ислом билимлари университетига (University Sains Islam Malayziya) ташриф буюриб, университет устозлари билан тажриба алмашиб келган эдилар.

 Islom.uz