Мақолалар

Покланиш имкони – Рамазон ойи

Чоп этилди May 16, 2019 Покланиш имкони – Рамазон ойиda fikr bildirishni o'chirish

 

Бил, силаи раҳмга чорлагувчи Рамазон,

Садоқатни синовчи ойлар шоҳи Рамазон.

Нафсни ўлдиргувчи, кибрни синдиргувчи,

Мўминми, мунофиқми – билдиргувчи Рамазон.

ххх

Йил ойлари ичинда подшоҳи Рамазон,

Илк оят нозил бўлган нажот ойи Рамазон.

Рўзадорларга раҳмат ёғдиргувчи Рамазон,

Минг ойдан ҳам афзалроқ бир куни бор Рамазон.

ххх

Ҳар икки арафани бешубҳа суяр Худо,

Бирида нафс, бирида жонни этилса фидо.

Бу улуғ ибодатни адо этганни, илло,

Мақоми олий ила охир сийлагай Худо.

ххх

Бу кунлар кимгадир бўлгандир армон,

Кимдир рўза тутиб йиққандир хирмон.

Бу кунлар кимларга бўлган беармон,

Чунки савоб йиғиб бўлгандир шодон.

ххх

Покланиш имкони – Рамазон ойи,

Фойдалан, фурсатни кеткизма зое.

Дейдилар, асалдан жаннатнинг сойи,

Етишгай инсоннинг имонга бойи.

ххх

Инсон бўлсанг сабрли,

Бугун кеча қадрли.

Бу тун Аллоҳ раҳмли,

Савоб олган – кафилли.

ххх

Келди нажот ойи – рўзи Рамазон,

Шукрин айтинг тинмай, эй азиз инсон.

Дуода бўлганлар куну тун – ҳар он

Қиёмат кунида бўлмаслар сарсон.

ххх

Дунёда дўстга ҳеч қилманг бахиллик,

Барокат берилар бўлса ахиллик.

Дўстликда бўлса гар меҳру оқибат,

Керак бўлмас дерлар асло кафиллик.

ххх

Дунёга келдингми, кетишинг тайин,

Умринг ўтар кунлар ўтгани сайин.

Жаннатга киролмас бирор-бир одам

Дунёда дунёдан умид узмайин.

ххх

Муҳаббат риштасин боғланг, азизлар,

Тинч-тотув, шод-хуррам яшанг, азизлар.

Дунёда дунёни омонат билиб,

Оила шаънини тикланг, азизлар.

Махпирали ҲАСАНОВ