Янгиликлар

Ўзбекистонда электромобиллар қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

Чоп этилди May 15, 2019 Ўзбекистонда электромобиллар қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси билан ҳамкорликда Қўқонда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида хабар бергандик.

Маълум бўлишича, дастлабки серияли электромобилни ишлаб чиқариш 2023 йилга мўлжалланган бўлиб, лойиҳа қиймати 300 миллион долларга баҳоланган.

Қуввати йилига 10 минг дона электромобил бўлган завод қурилиши 2021 йилда бошланиши режалаштирилган. Лойиҳа амалга ошгудек бўлса, 1000 та иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Hyundai компанияси Наманган вилоятида 1 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариши мумкин бўлган юк автомобиллари, автобуслар, шунингдек, махсус транспорт воситалари йиғишни йўлга қўяди.