Мақолалар

Рамазон

Чоп этилди May 17, 2019 Рамазонda fikr bildirishni o'chirish

Ойлар ичра султони ўзинг,

Ҳар мўминнинг меҳмони ўзинг,

Парвардигор эҳсони ўзинг,

Ҳар мўминга берилган имкон,

Мағфиратга йўл оч, Рамазон.

 

Узоқлашар кўнгилда ҳажр,

Яқинлашар Лайлатул қадр.

Ҳар қадаминг савоб ва ажр,

Сенда ўтган кун – дориломон,

Мағфиратга йўл оч, Рамазон.

 

Шукур! Етдик яна соғ-омон,

Тилимизда тиловат – Қуръон.

Ҳар бандага ёр бўлсин имон,

Мушкулимиз Ўзинг қил осон,

Мағфиратга йўл оч, Рамазон.

Келдиёр ХУДОЁРОВ,

Хатирчи тумани