Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб – Қандай сифатласанг, ўшандай жавоб оласан

Чоп этилди May 17, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб – Қандай сифатласанг, ўшандай жавоб оласанda fikr bildirishni o'chirish

Бир одам Баҳлул донога:

– Эй Баҳлул доно! Деҳқончилик қилмоқчиман, нима экишни маслаҳат берасан? – деди.

Баҳлул доно:

– Пиёз эк! – дедилар.

Ўша одам пиёз экди ва мисли кўрилмаган даражада катта фойда кўрди. Кузда яна Баҳлул донони учратиб:

– Эй Баҳлул девона! Бу йил нима экишни маслаҳат берасан? – деди.

Баҳлул доно:

– Пиёз эк! – дедилар.

Ўша одам пиёз экиб шундай қаттиқ зарар кўрдики, ўтган йили олган фойдаси ҳам зарарига қўшилиб кетиб қолди.

Жаҳл отига миниб Баҳлул девонанинг олдига борди ва унга:

– Ўтган йили тўғри маслаҳат берган эдинг, бу йил нега бундай қилдинг? – деди.

Баҳлул доно:

– Ўтган йили “доно” деган эдинг, донишмандларга хос маслаҳат бердим. Бу йил “девона” дединг, девоналарга хос маслаҳат бердим, – дедилар.