Ўзбекистон янгиликлари

Туркиялик меҳмонлар «Hilol-nashr»га ташриф буюрдилар

Чоп этилди May 17, 2019 Туркиялик меҳмонлар «Hilol-nashr»га ташриф буюрдиларda fikr bildirishni o'chirish

Кеча Туркия Дин ишлари бошқармасининг бир гуруҳ вакиллари «Hilol-nashr» матбаа-нашриётига ташриф буюрди.

Меҳмонларни «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали  раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ кутиб олди. Ташриф чоғида Дин ишлари бошқармаси вакиллари билан самимий суҳбат бўлиб ўтди. Шундан сўнг меҳмонлар «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти босмахонаси, нашриёт таҳририяти билан яқиндан танишдилар ҳамда унинг савдо дўконини айландилар.

Меҳмонлар яқинда бунёд этилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидга ҳам ташриф буюришди. Зиёрат асносида масжид барча қулайликларга эга экани, кенг ва шинам тарзда барпо этилганига урғу беришди. Учрашув икки томон учун ҳам манфаатли бўлди.

islom.uz