Дунё янгиликлари

Роналду фаластинликларга 1,5 млн. доллар ҳадя қилди

Чоп этилди May 17, 2019 Роналду фаластинликларга 1,5 млн. доллар ҳадя қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Машҳур потртугалиялик футболчи, Италиянинг “Ювентус” клуб ўйинчиси Криштиану Роналду муборак рамазон ойи муносабати билан фаластинликларга 1.5 миллион доллар ҳадя қилишга қарор қилди.

Хабар қилинишича, ушбу маблағ Ғазо секторидаги муҳтожларга тарқатилади. Бу – футболистнинг фаластинликларга биринчи марта моддий ёрдам кўрсатиши эмас. 2012 йил у ўзининг кимошди савдосида сотилган “Олтин бутси”сидан тушган пулдан Ғазо секторидаги мактаб ўқувчиларига моддий кўмак учун 1.5 миллион евро  жўнатган эди.