Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб

Чоп этилди May 18, 2019 Хом гапга пишиқ жавобda fikr bildirishni o'chirish

Мўлжалдан адашманг!

Бернард Шоуга хат келди. Унда: “Мен Англиянинг энг гўзал аёлиман. Сиз эса энг ақлли эркаксиз. Биз турмуш қуриб, фарзандли бўлишимиз керак. Тасаввур қилиб кўринг, унга менинг чиройим ва Сизнинг ақлингиз ўтса, қандай ажойиб бўлар эди!” деб ёзилган эди. Шоу хат муаллифига: “Таклифингиздан хурсандман. Аммо Сиз ҳам тасаввур қилиб кўринг! Унга Сизнинг ақлингиз ва менинг ҳусним ўтиб қолса, нима бўлади?” деб жавоб ёзиб юборди.