Дунё янгиликлари

Бугун АҚШда очиқ масжидлар куни

Чоп этилди May 18, 2019 Бугун АҚШда очиқ масжидлар куниda fikr bildirishni o'chirish

Америкалик мусулмонлар Рамазон ойида  жамоатчилик билан турли тадбирлар ташкиллаштириш орқали ўзаро бир-бирини тушуниш ва яқин алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқдалар.

Бугун АҚШнинг 25 та штатининг 40 та жойида «Очиқ масжидлар куни» ўтказилмоқда. Бу ҳақда USA Today нашри хабар беради. Тадбирдан мақсад, инсонларни Рамазон ифтори билан сийлаш, шунингдек, улар билан юзма-юз учрашиб яқиндан танишиш, ўртадаги тушунмовчиликларни бартараф этишдан иборатдир.