Ўзбекистон янгиликлари

“Вақф” фонди Рамазонда 3 минг дона Қуръони карим ва 21 тонна озиқ-овқат тарқатмоқда

Чоп этилди May 18, 2019 “Вақф” фонди Рамазонда 3 минг дона Қуръони карим ва 21 тонна озиқ-овқат тарқатмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойида кўплаб хайрия-саховат ишлари амалга оширилмоқда. 

Бунда Фондга эҳсон қилаётган саховатпеша инсонларнинг кўмаги муҳим аҳамиятга эга, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 16 май куни Фонд томонидан тайёрланган қарийб 251 миллион сўмлик Рамазон совғалари юртимизнинг 14 та ҳудудларига юборилди. Ушбу мурувват карвони ўн тўрт ҳудудий бирликлар томон йўлга чиқиб, унда бир ярим минг муҳтож оилалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва 3000 дона Қуръони карим жой олган. Маҳсулотлар ҳажми жами 21 тонна (гуруч 7.5 т, шакар 4.5 т, ун 4.5 т, ёғ 4.5 т) бўлиб, улар ҳақдорларга етказилади.

Лойиҳани ўтказишдан мақсад эса мусулмонлар учун муборак бўлган Рамазон ойида кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглига хуррамлик бахш этишдир.

Фонд раҳбари И.Халилов муҳтож инсонлар ташкилот эътиборидан четда қолмаслигини таъкидлаган ҳолда саховатли инсонларни фонд билан ҳамкорлик қилишга, эҳсонларнинг ҳақдорларга етиб боришида биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.