Мақолалар

Олимнинг ўзидан илмлироқ кишидан сўраганлари

Чоп этилди May 19, 2019 Олимнинг ўзидан илмлироқ кишидан сўраганлариda fikr bildirishni o'chirish

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Бир олим ўзидан илмлироқ кишидан сўради:

– Қандай иморат қурай?

– Қуёшдан ва ёмғирдан сақлашга кифоя қиладиганини.

– Қанча таом ейин?

– Очликдан юқори, тўқликдан паст миқдорда.

– Қанча кийим кияй?

– Ийсо алайҳиссаломнинг кийимини.

– Қандай кулай?

– Юзинг ёришадиган, овозинг эшитилмайдиган даражада.

– Қанча йиғлай?

– Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч малолланма.

– Амаллардан қанчасини яширай?

– Одамлар сени умуман яхшилик қилмайди, деб ўйлагунча.

– Амаллардан қанчасини билдирай?

– Ҳарис киши сенга иқтидо қиладиган, аммо одамларнинг гапларидан омон қоладиган даражада.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

islom.uz