Дунё янгиликлари

Москва давлат халқаро муносабатлар институтида ўзбек тили ҳам ўқитилмоқда

Чоп этилди May 19, 2019 Москва давлат халқаро муносабатлар институтида ўзбек тили ҳам ўқитилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Москва давлат халқаро муносабатлар институти ва мамлакатимиз олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Хусусан, пойтахтимиздаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети билан МДХМИ ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Бугунги кунда МДХМИда 50 дан зиёд хорижий тиллар ўқитилмоқда. 2000 йилдан ўзбек тили бўйича ҳам сабоқлар бериш йўлга қўйилган.

Айни вақтда пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтаётган МДХМИ битирувчиларининг V халқаро форуми очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз чиқишида шулар ҳақида айтиб ўтди.

Форум давом этмоқда.

 

 

Малоҳат Ҳусанова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА