Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб “Пахмоқ сочингизни олдиринг”

Чоп этилди May 20, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб “Пахмоқ сочингизни олдиринг”da fikr bildirishni o'chirish

Машҳур пиониначи Падеревский  Париж кўчаларида айланиб юрганида рўпарасидан бир исқирт  бола чиқиб қолади.

– Туфлингизни тозалаб берайми?– деб  сўрайди у.

– Раҳмат, керак эмас! – дея жавоб  қилади Падеревский.– Юз-қўлингни  топ-тоза  қилиб ювиб  келсанг, мендан йигирма франк пул оласан.
Болакай кўчанинг нариги томонига югургилаб кетади ва сув  қувурида обдон ювиб  келади.

– Мана  сенга ваъда  қилинган йигирма франк,– дейди Падеревский болага пулни узатиб.
Болакай сочлари ўсиқ пиониначига  ажабланиб  қарайди ва:

– Йўқ, олмайман, яхшиси, сартарошга бориб, бу пулга пахмоқ сочингизни олдиринг! – дейди.