Слайдер

Халқаро Қуръон мусобақасида қориларимиз қатнашади

Чоп этилди May 20, 2019 Халқаро Қуръон мусобақасида қориларимиз қатнашадиda fikr bildirishni o'chirish

19-27 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида VII халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан икки вакил – Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Жасур Кулбоев ва Тошкент ислом институти битирувчиси Муҳаммадали Ҳайитбоев ўз иқтидорларини намойиш этадилар.
Мазкур мусобақа икки йўналишда – мужаввид ва ҳифз бўйича ўтказилади.
Аллоҳ таолодан қориларимизга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати