Дунё янгиликлари

«Қуръони каримнинг нуқсонсиз китоб эканини англаб етдим ва муслима бўлдим»

Чоп этилди May 20, 2019 «Қуръони каримнинг нуқсонсиз китоб эканини англаб етдим ва муслима бўлдим»da fikr bildirishni o'chirish

– Исломни қабул қилганимда 29 ёшда эдим, –  дейди Эронда ташкил этилган Халқаро Қуръон мусобақасига таклиф этилган япониялик Фотима (Атоско Ҳуосино).

IQNA нинг хабар беришича, мусобақанинг “Ҳидоят топганлар”  дастури меҳмони сифатида қатнашган Фотима ўзининг муслима бўлиши тарихини шундай сўзлаб берган: “АҚШда рўй берган 11 сентябрь воқеаларидан кейин, дунёдаги барча ОАВ ислом динига нисбатан салбий муносабатларни баён этишни бошладилар. Мен ҳам бир кузатувчи сифатида ислом динини чуқурроқ тадқиқ эта бошладим. Кейинроқ билсам, аксарият халқаро ОАВ нотўғри хабар тарқатаётган экан. Бу орада насроний амакимнинг тавсияси билан Инжилни ўргандим. Кейин Қуръон ва Инжилни таққослаб чиқдим. Натижада Қуръони каримнинг нуқсонсиз китоб эканини англаб етдим. Шу сабаб муслима бўлдим”. 

Фотима (Атоско Ҳуосино)нинг мусулмон бўлиши буддизмга эътиқод қилувчи оила аъзолари орасида норозиликларга сабаб бўлган. Бироқ вақт ўтиши билан улар ҳам Фотиманинг бу қарорига, айниқса унинг рўмолда юришига эътироз билдирмай қўйганлар.  “Эркинлик тушунчаси унинг қандай таъриф этилишга боғлиқ. Агар ботиний ва маънавий жиҳатдан қарайдиган бўлинса, муслиманинг ташқи қиёфаси бу ҳақиқий эркинликни ифода этади”, дейди япониялик муслима.

Манба: IQNA